Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Роналду мухлислари ўқимасин: "Ал-Ҳилол" Саудия Арабистони чемпионига айланди!

Роналду мухлислари ўқимасин: "Ал-Ҳилол" Саудия Арабистони чемпионига айланди!

Саудия Арабистони чемпионати тугашига 3 та ўйин қолганида "Ал-Ҳилол" чемпионликни ҳал қилиб қўйди.

Риёдликлар 31-турда "Ал-Ҳазм"ни 4:1 ҳисобида мағлуб қилиб, "Ан-Наср" билан орадаги фарқни 12 очкога етказиб олди.

Шу тариқа, "Ал-Ҳилол" 19-бор ушбу совринни қўлга киритмоқда. Клуб бу мавсум ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. 29 та учрашувда ғалаба қозонган бўлса, 2 марта дуранг ўйнади.

Жесус шогирдларини олдинда "Ан-Наср"га қарши 2 та баҳс кутиб турибди. Шулардан бири Саудия кубоги финалидир.

Киритилди: 05:42 12.05.2024. Ўқилди: 1267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!