Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Роналду миллиардерга айландими?

Роналду миллиардерга айландими?

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду молиявий аҳволи ҳақидаги саволга жавоб берди.

Яқинда матбуотда 40 ёшли португалиялик футболчилар орасида биринчи миллиардерга айлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда журналист Пирс Морган форвард берган интервьюсида сўради.

- Ўтган ҳафта сен миллиардер бўлдинг, тўғрими?

- Йўқ, бу кўп йиллар олдин содир бўлган, - деб жавоб берди Роналду кулиб.

Маълумотларга қараганда, Криштиану Роналду 2023 йилда Саудия Арабистонига кўчиб ўтганидан кейин дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланди. Ёзда футболчи "Ан-Наср" билан шартномасини 2027 йилнинг ярмигача узайтирганди.

Киритилди: 07:30 04.11.2025. Ўқилди: 1458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!