"Ан-Наср"нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси билан рақобати ҳақида гапирди.
"Биз 15 йил давомида футбол саҳнасини баҳам кўрдик ва ҳар доим бир-биримизга яхши муносабатда бўлдик. Эсимда, бир куни унга ниманидир инглиз тилига таржима қилган эдим, бу жуда қизиқ эди. У менга доим яхши муносабатда бўлган, ўз клуби ва терма жамоасини, мен эса ўз жамоамни ҳимоя қилганман. Биз бир-биримизни руҳлантирардик, Сенна ва Прост каби бизда ҳам ҳалол рақобат бўлган," - дея Роналдунинг сўзларини келтирмоқда Marca.
Эслатиб ўтамиз, Мессида саккизта "олтин тўп" бор. Роналду, ўз навбатида, фаолияти давомида беш марта нуфузли совринни қўлга киритган.