«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду яккакураш спорт турларини томоша қилишни ёқтиришини айтди.
«Футбол ўйнаш — менинг эҳтиросим, бироқ телевизор орқали бошқа спорт турларини томоша қилишни ёқтираман. Танлов қилишга тўғри келса, футбол ўйинидан кўра бокс ёки UFC жангларини томоша қилишни танлайман», — дейди Роналду.
Криштиану 2018 йилдан буён «Ювентус»да тўп суриб келади. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.