Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Роналду "Манчестер Юнайтед" ёшлар жамоасига равона бўлиши мумкин

Роналду "Манчестер Юнайтед" ёшлар жамоасига равона бўлиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Криштиану Роналдуни ўз шартларига кўра футболчининг кетишига келиша олмаса, ёшлар жамоасига юборишни режалаштирмоқда, деб хабар беради The Telegraph. Клуб маошнинг қолган қисмини тўлашни режалаштирмаяпти.

Нашрнинг ёзишича, клуб 37 ёшли португалияликдан шартнома муддати тугашига 7 ой давомида олиши керак бўлган маошдан воз кечишини истамоқда. Ҳужумчи клубда ҳафтасига 500 минг фунт маош олади.

18 ноябрь куни “Манчестер Юнайтед” Роналду билан шартномани товонсиз бекор қилиш жараёнини бошлагани маълум бўлди. Шунингдек, раҳбарият португалияликнинг Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022дан кейин жамоага қайтишини истамаяпти.

Португалиялик ҳужумчи жорий мавсумда “қизил иблислар” сафида барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:30 20.11.2022. Ўқилди: 3043 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!