Криштиану Роналду Португалия терма жамоасининг АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқиши муносабати билан пост қолдирди.
"Биз жаҳон чемпионатидамиз! Олға, Португалия!" - деб ёзди "Ан-Наср" ва Португалия терма жамоаси форварди ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Якшанба куни Роберто Мартинес жамоаси саралаш ўйинида Арманистон терма жамоасини 9:1 ҳисобида мағлуб этди. Роналду дисквалификация туфайли ўйинда иштирок этмади.
Португалия терма жамоаси саралашда Ирландия, Венгрия ва Арманистон бор гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, ЖЧга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.