Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Роналду ЖЧ-2026да яхши формада иштирок этиши учун қайси клубда ўйнаб турмоқчи экани маълум бўлди

Роналду ЖЧ-2026да яхши формада иштирок этиши учун қайси клубда ўйнаб турмоқчи экани маълум бўлди

“Ан-Наср”нинг Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги мағлубияти ортидан Криштиану Роналдунинг келажаги яна эътибор марказида бўлиб турибди. Португалия матбуотининг хабарига кўра, 40 ёшли ҳужумчи фаолиятини бошлаган клуб — “Спортинг”га қайтиш ҳақида ўйламоқда.

Бу янгилик Лиссабон клуби ҳужумчиси Виктор Гёкерешнинг бошқа клубга ўтиши ҳақидаги миш-мишлар фонида тарқалди.

Роналдунинг асосий мақсади — 2026 йилги мундиалга яхши спорт формасида бориш. “Спортинг” раҳбарияти ҳам Роналдунинг қайтиши ҳақидаги хабарларга ижобий фикр билдирган. Бу клуб учун тижорий жиҳатдан анча фойдали бўлиши мумкин.

Роналдунинг кетиш қарори “Ан-Наср”нинг ёмон ўтказаётган мавсуми сабаб қабул қилингани айтилмоқда. Клуб Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалида “Кавасаки Фронтале”га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, финал йўлланмасидан маҳрум бўлди. Ҳимоядаги хатолар ва ўтказиб юборилган голлар жамоага қимматга тушди. Бундан ташқари, “Ан-Наср” Саудия Қирол кубогидан ҳам эрта чиқиб кетди. Шунингдек, Про Лига турнир жадвалида “Ал-Иттиҳод”дан 8 очко ортда қолган ҳолда 3-ўринда бормоқда.

Роналду жорий мавсум 33 та гол ва 4 та ассист муаллифига айланган. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt портали ҳужумчининг қийматини 12 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 23:16 12.05.2025. Ўқилди: 660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!