Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Роналду ҳар сафар "МЮ"нинг асосий таркибига кирадими?

Роналду ҳар сафар "МЮ"нинг асосий таркибига кирадими?

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер Криштиану Роналдунинг доим асосий таркибда ўйнаши борасидаги саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик форвард Манчестер клубига қайтишидан сўнг илк ўйинда дубль қайд этди.

"Криштиану ўзи ҳақида жуда ҳам ғамхўрлик қилади, шу сабаб унинг тезда тикланиб кетишини билардим, шу билан бирга у мавсумолди машғулотларни ҳам ўтказган.

Сешанба куни "Янг Бойз" билан ўйин ўтказамиз. Кўрамиз, қандай йўл тутарканмиз. Аммо, Роналдуни таркибга киритмаслик имконсиз иш эмас. У 36 ёшда, Гривуд - 19. Бу ерда менга фарқи йўқ. Мен иккисига ҳам дақиқаларни бўлиб беришим керак", - дейди Сульшер.

Киритилди: 14:52 13.09.2021. Ўқилди: 2396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!