Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Роналду, Феликс ва Мане ҳам "Ан-Наср"ни мағлубиятдан қутқариб қололмади

Роналду, Феликс ва Мане ҳам "Ан-Наср"ни мағлубиятдан қутқариб қололмади

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Якшанба куни Жорже Жезуш жамоаси Португалиянинг "Эштрела" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйин ёпиқ тарзда ўтказилди - трибунада фақат клублар вакиллари бор эди.

"Ан-Наср" 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйинда риёдликлар ҳужумида дастлабки дақиқалардан бошлаб даҳшатли учлик ҳаракат қилди - Криштиану Роналду + Жоау Феликс + Садио Мане. Биринчи бўлимдан сўнг Роналду захирага олинди, дея хабар бермоқда A Bola.

Эслатиб ўтамиз, "Эштрела" ўтган йилги Португалия чемпионатида 15-ўринни эгаллаган эди.

Киритилди: 19:05 03.08.2025. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!