Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Роналду Эронга бормаслиги аниқ бўлди

Роналду Эронга бормаслиги аниқ бўлди

Криштиану Роналду «Ал Наср» таркибида Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида Эроннинг «Истиқлол» жамоасига қарши кечадиган учрашувда иштирок этмайдиган бўлди.

Ҳужумчи 3 март куни Теҳронда бўлиб ўтадиган «Истиқлол»га қарши баҳс учун жамоа қайдномасига киритилмаган.

Аввалроқ, Роналдунинг хавфсизлиги учун масъул бўлган хизмат вакиллари футболчига Теҳронга бормасликни тавсия этгани хабар қилинган эди. Сабаби унинг Эронга олдинги ташрифи вақтида португалиялик футболчини кўришни хоҳлаган одамларнинг кўп тўпланиши туфайли тартибсизликлар келиб чиққанди.

Хабар қилинишича, «Ал-Наср» раҳбарияти «Истиқлол»га қарши кечадиган ўйинни учинчи давлатга кўчиришни сўраган, аммо саудияликларга рад жавоби берилган эди.

Киритилди: 01:31 03.03.2025. Ўқилди: 2027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!