Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Роналду "Ан-Наср"га янги бош мураббий танлади

Роналду "Ан-Наср"га янги бош мураббий танлади

"Ан-Наср"нинг юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоага янги бош мураббий танлади. Foot Mercato нашри тарқатган хабарга кўра 40 ёшли португалиялик мураббий лавозимига ҳамюрти Жорже Жезуш келишини истамоқда.

Манбага кўра, 40 ёшли Роналду аллақачон Жезуш билан "Ан-Наср"ни бошқариши мумкинлиги ҳақида гаплашган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Криштиану Роналду "Ан-Наср" билан шартномасини яна икки йилга, 2027 йилнинг ярмигача узайтирди. Матбуот хабарига кўра, клуб кадрлар масаласида Роналдунинг фикрини инобатга олишга ваъда берган.

Хабарингиз бор, май ойида Жорже Жезуш "Ал-Ҳилол" бош мураббийлигидан кетган эди.

Киритилди: 20:31 28.06.2025. Ўқилди: 814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!