"Ан-Наср" ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду Саудия Арабистони клуби билан шартномасини узайтирганидан сўнг спорт соҳасида стратегик қарорлар қабул қилишда маълум ваколатларга эга бўлди, натижада унинг акцияларининг бир неча фоизини қўлга киритди. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
Манбага кўра, португалиялик футболчи аввалроқ "Ал-Ҳилол"ни бошқарганига қарамай, жамоа бош мураббийи лавозимига ҳамюрти Жорже Жезуш тайинланишини истамоқда. Шунингдек, Роналдунинг таъсири туфайли "Ан-Наср"нинг асосий таркиби мураббийлар штабига португалиялик собиқ футболчилар Жозе Семеду ва Симао Коутиньо ҳам қўшилиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Саудия клуби Роналду билан шартномани 2027 йилгача узайтирганини маълум қилганди.