"Рома" Элдор Шомуродов учун 7-8 миллион евро олмоқчи.
Ҳужумчининг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Аввалроқ, Ўзбекистон миллий жамоаси форварди "Истанбул Башакшехир"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Элдор Шомуродов ўтган мавсум 27 та ўйинда 4 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилиб, майдонда ўртача 40 дақиқа ҳаракат қилди.