Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Рома” президенти: “Барселона” номардлик қилди, биз бу клубни кечирмаймиз”

“Рома” президенти: “Барселона” номардлик қилди, биз бу клубни кечирмаймиз”

Малкомнинг “Барселона”га ўтиб кетиши “Рома” раҳбариятини ҳамон ғазаб отига миндирмоқда. Хабарингиз бор, Рим клуби “Бордо” билан келишувга эришганидан кейин Малкомнинг трансферини расман эълон қилганди, бироқ “Барселона” пайдо бўлиб, футболчини илиб кетди.
”Бордо”нинг футболчини “Барселона”га сотмоқчи эканлигини эшитган “Рома” раҳбарияти эса музокаралардан чиқишга қарор қилди.

«Мен бу жараёнларни тўхтатишимизни айтдим. Биз футболчидан воз кечиб қўя қолдик, чунки улар трансферни ким ошди савдосига айлантириб юборишганди”, деди “Рома” спорт директори. Клуб президенти Паллотта эса қуйидагича қўшимча қилди: «Биз юристлар билан маслаҳатлашдик ва “Бордо”ни жавобгарликка тортиш масаласини муҳокама қилдик. “Барселона” эса шунчаки номарднинг ишини қилди. Мен бу клубнинг узрини қабул қилмайман, аммо “Барселона” билан низога ҳам бормоқчи эмасман. Чунки бу клуб биздан каттароқ. Келажакда ҳали кўп учрашамиз».

 

Киритилди: 09:57 31.07.2018. Ўқилди: 4742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!