Бугун 9 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Рома" мураббийининг танқиди «қиммат»га тушди

"Рома" мураббийининг танқиди «қиммат»га тушди

УEФА «Рома» бош мураббийи Клаудио Раньерини ҳакамларни танқид қилгани учун жаримага тортди.

Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Бу «Порту» билан Европа лигасининг биринчи плей-офф ўйинидан (1:1) кейин содир бўлди. Учрашувни Тобиас Стилер бошқариб борганди.

Ўйиндан сўнг римликлар бош мураббийи Стилер рақибга «ғалаба келтириши мумкин эди» деб фикр билдирган.

Натижада Раньери 20 минг евро жарима олди. Шунингдек, «Рома» «жамоанинг номақбул ҳаракати» учун қўшимча 11 минг евро жаримага тортилди.

Киритилди: 13:30 04.03.2025. Ўқилди: 1049 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!