Эван Фергюсон "Рома" футболчисига айланди.
Рим клуби "Брайтон" ва Ирландия терма жамоаси ҳужумчисини ижарага олганини эълон қилди.
Хабар қилинишича, италияликлар футболчини 40 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужумчи ўтган мавсумда "Брайтон" сафида АПЛда 13 та ўйинда 1 та гол урган. Қишда у "Вест Хэм"га ижарага ўтди ва у ерда 8 ўйинда гол ура олмади.