Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

«Рома» Элдор Шомуродовга омад тилади

«Рома» Элдор Шомуродовга омад тилади

«Рома» клуби Элдор Шомуродовнинг «Истанбул Башакшеҳир»га ўтиши бўйича келишувга эришганини маълум қилди. Ушбу келишув ижара ва кейинчалик тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи билан амалга оширилди.

"Ўзбекистонлик ҳужумчи 2021 йил ёзида "Рома" сафига қўшилган ва шу вақт мобайнида клуб сафида 85 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди. У жамоа дебютидаёқ Конференциялар лигаси саралаш босқичида «Трабзонспор» дарвозасига ғалаба голини киритганди — айнан шу ўйин кейинчалик мусобақа ғолибига айланган «Рома» учун турнирдаги илк қадам бўлган эди.

2023 йил январь ойида Шомуродов мавсум охиригача «Специя»га ижарага берилган, 2023/24 йилги мавсумда эса Клаудио Раньери бошчилигидаги «Кальяри»да ҳам ижара асосида тўп сурган.

Келажакдаги фаолиятингизга омад, Элдор!", — дейилади "Рома" сайти тарқатган хабарда.

Киритилди: Бугун 08:56. Ўқилди: 388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!