Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Роғун ГЭСи қурилиши 70 фоизга яқинлашди

Роғун ГЭСи қурилиши 70 фоизга яқинлашди



Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жумъа маълум қилишича, Роғун ГЭСи қурилиши қарийб 70 фоизга бажарилган. Учинчи агрегатни 2027 йил сентябрда, қолганларини эса 2031 йилгача ишга тушириш режалаштирилган.

Станциянинг лойиҳавий қуввати 3780 МВтни ташкил этади.

Вазирнинг айтишича, Тожикистон энергетика тизимининг умумий қуввати мустақиллик йилларида 2300 МВтдан зиёдга ошиб, 6700 МВтдан ортган. Шунингдек, мамлакатда 500 МВт қувватли иккита қуёш электр станцияси қурилмоқда.

Киритилди: 19:45 13.11.2026. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар