Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Родриго янги келган футболчи туфайли "Реал"ни тарк этиши мумкин

Родриго янги келган футболчи туфайли "Реал"ни тарк этиши мумкин

Аргентиналик ярим ҳимоячи Франко Мастантуоно шу ҳафта "Ривер Плейт"дан Мадриднинг "Реал" клубига ўтди. Битим суммаси 60 миллион евродан ошди. 17 ёшли футболчи билан узоқ муддатли меҳнат шартномаси имзоланди.

Ушбу трансфер туфайли бразилиялик Родригонинг "қироллик клуби"да қолиш имкониятлари ёмонлашди. Ҳужум чизиғидаги катта рақобат туфайли 24 ёшли вингер ёзда "қаймоқранглилар"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар бермоқда.

Ҳужумчининг трансфер нархи 90 миллион еврога баҳоланмоқда, унинг "Реал" билан шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Бразилиялик футболчининг хизматларига Англия чемпионатининг бир қатор топ-клублари қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 14:58 15.06.2025. Ўқилди: 568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!