АҚШ президенти Дональд Трамп ҳалокатли хатоларга йўл қўйди ва ҳозирда ўзини умидсиз вазиятда кўрмоқда.
Бу ҳақда Эрон Олий Раҳбарининг ҳарбий маслаҳатчиси Моҳсен Ризоий ижтимоий тармоқларда ёзди.
"Хаёлпараст АҚШ президенти ўзининг ҳалокатли хатолари билан энди "умидсизлик ўйинини" ўйнамоқда", деб таъкидлади у.
Ризоий АҚШ маъмуриятининг зиёратчилар ва Эрон инфратузилмасига зарба бериш таҳдидларини танқид қилди: "Инфратузилмага қилинган зарбаларга жавоб қаттиқ бўлади".
Аввалроқ Трамп Эронга қарши ҳарбий операцияларни қайта бошлашни жиддий кўриб чиқаётганини ва янада кучли зарбалар берилишини истисно қилмаганини айтган эди.