Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Рим статутига аъзо давлатлар АҚШнинг ХЖСга қарши санкцияларини қоралади

Рим статутига аъзо давлатлар АҚШнинг ХЖСга қарши санкцияларини қоралади

Рим статутига аъзо давлатлар АҚШнинг Халқаро жиноят судига нисбатан санкциясини қоралади.

Саккиз давлат — Канада, Дания, Германия, Франция, Италия, Япония, Нидерландия ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари қўшма баёнот бериб, Халқаро жиноят суди (ХЖС) мустақиллиги ҳамда дахлсизлигини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини маълум қилди. Дипломатлар Вашингтоннинг ушбу суд органига нисбатан санкциялар жорий этиш қароридан афсусда эканликларини ва бунга қатъий норозилик билдиришларини таъкидлашди.

АҚШнинг чекловлари ХЖС фаолиятига, унинг ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотир билдирилди.

Баёнотда мазкур давлатлар Рим статутига аъзо бўлмаган мамлакатлар билан ҳам конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликлари қайд этишди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ томонидан Халқаро жиноят судига (ХЖС) нисбатан йирик ва кенг кўламли институционал санкциялар кеча, 9 октябр куни расман эълон қилинди. Эътиборли томони, бу воқеа ХЖСнинг собиқ судяси Нави Пиллэй Нобел тинчлик мукофотини қўлга киритганидан бор-йўғи бир неча соат ўтиб юз берди.

Санкция киритилишида Исроилнинг роли катта.

Маълумот учун: Халқаро жиноят суди (ХЖС) — инсоният тақдирига таҳдид солувчи энг оғир халқаро жиноятларни содир этган шахсларни суд қилиш ва жазолаш ваколатига эга бўлган дунёдаги ягона доимий халқаро суд органидир. Суд фаолияти 1998 йилда қабул қилинган Рим статути (шартномаси) асосида йўлга қўйилган. Рим статути расман кучга киргач, ХЖС 2002 йил 1 июлдан ўз фаолиятини бошлаган. Қароргоҳи — Нидерландиянинг Гаага шаҳрида жойлашган.

Киритилди: 17:13 10.10.2026. Ўқилди: 802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!