Рим папаси Франциск Россия ва Украинани «ҳамма ҳамма учун» формуласидан фойдаланган ҳолда маҳбусларни алмашишга чақирди.
Бу ҳақда понтифик Пасха байрами муносабати билан ўзининг «Шаҳар ва дунёга» анъанавий мурожаатида маълум қилди, деб хабар беради Vatican News.
«Халқаро ҳуқуқ тамойилларини ҳурмат қилишга чақирар эканман, Россия ва Украина ўртасида барча маҳбусларнинг умумий алмашинувига умид қиламан: ҳаммаси ҳамма учун!» - у айтди.
Франциск, шунингдек, Ғазо секторида инсонпарварлик ёрдамидан фойдаланиш, ХАМАС томонидан гаровга олинганларни тезроқ озод қилиш ва бу секторда зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.
Рим папасининг Пасха табриги анъанавий равишда жаҳон муаммоларига бағишланган, деб таъкидлайди Reuters . У ўз нутқида бошқа кескинлик ўчоқлари, жумладан Сурия, Ливан, Арманистон ва Озарбайжон, Гаити, Мянма, Судан, Саҳел ва Африка шохи минтақалари, Конго ва Мозамбикни ҳам тилга олди.