"Халқаро ҳуқуқ тамойилларини ҳурмат қилишга чақирар эканман, Россия ва Украина ўртасида барча маҳбусларнинг умумий алмашинувига умид қиламан", — дея таъкидлади понтифик Пасха байрами муносабати қилган анъанавий нутқида.
Папа, шунингдек, Ғазо секторида инсонпарварлик ёрдамига йўл очиш, ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни тезроқ озод қилиш ва секторда зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.