Мудофаа компанияси хабарига кўра, Rheinmetall биринчи марта Унтерлюссдаги янги заводдан Украинага артиллерия снарядларини етказиб берди.
«Rheinmetall биринчи марта Унтерлюссдаги заводдан Украинага артиллерия снарядларини етказиб бермоқда. Бунгача етказиб беришлар Rheinmetall'нинг бошқа ишлаб чиқариш майдончаларидан амалга оширилган», — дейилади «РИА Новости» келтирган матбуот релизида.
Компания маълумотларига кўра, етказиб берилган снарядларнинг асосий қисми RH1412 русумидаги ўқ-дорилар бўлиб, улар 155 мм калибрли турли тизимларда ишлатилиши мумкин.