Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

РФда мигрантларнинг меҳнатига Россия фуқаролари билан тенг равишда ҳақ тўлаш таклиф этилди

РФда мигрантларнинг меҳнатига Россия фуқаролари билан тенг равишда ҳақ тўлаш таклиф этилди

“Адолатли Россия – Ҳақиқат учун” партияси етакчиси Сергей Миронов иш берувчиларни мигрантлар учун маошни худди шундай лавозимдаги Россия фуқароларидан кам бўлмаган миқдорда белгилаш мажбуриятини қўйишни таклиф қилди, деб ёзади “РИА Новости”.

Партия етакчиси, шунингдек, миграция оқимининг кучайиши муаммосини ҳал қилиш учун мигрантлар томонидан хорижга жўнатилган пул ўтказмалари учун 1 фоизлик комиссия жорий этиш зарур, деб ҳисоблайди.

“Бошқа давлатларга пул ўтказиш орқали меҳнат муҳожирлари Россия иқтисодий салоҳиятининг заифлашишига ҳисса қўшади”, - дейди Миронов.

Киритилди: 13:15 23.05.2023. Ўқилди: 3592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!