Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Reuters: Ҳусийлар АҚШга фақат Саудия кемаларига ҳужум қилишини айтди

Reuters: Ҳусийлар АҚШга фақат Саудия кемаларига ҳужум қилишини айтди



Reuters маълумотига кўра, Ҳусийлар Уммондаги учрашувда АҚШ вакилларига Америка кемалари, Исроил кемалари ва тижорий кемаларга ҳужум қилмаслигини, фақат Саудия кемаларини нишонга олишини билдирган.
Бу Ҳусийларнинг позициясидаги сезиларли ўзгариш сифатида баҳоланмоқда. 2025 йил майидаги сулҳдан кейин ҳам Ҳусийлар Исроил билан боғлиқ кемаларни нишонга олишда давом этган эди.

Учрашувда АҚШ санкцияларига тушган Ҳусийлар вакили Муҳаммад Абдулсалом ва Абдулмалик ал-Ажрий ҳам иштирок этган. Мулоқот Уммон воситачилигида ўтказилган.

Киритилди: 17:30 16.09.2026. Ўқилди: 648 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!