Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Reuters: Германия ва Италия ҳукумати компанияларга Россия газини сотиб олиш учун рубл ҳисобларини очишга рухсат беради

Reuters: Германия ва Италия ҳукумати компанияларга Россия газини сотиб олиш учун рубл ҳисобларини очишга рухсат беради

Икки манба Reuters агентлигига Германиянинг немис газ импортчиларига Россияга қарши санкцияларни бузмасдан рубл ҳисобларини очиш мумкинлиги ҳақида маслаҳат берганини тасдиқлади. Шунингдек, Германия бу борада Европа Иттифоқи билан яқин ҳамкорликда ҳаракат қилгани айтилади.

Италияда ҳам худди шундай ҳолат юзага келган – агентлик манбаларига кўра, Италия ҳукумати бу масалани Европа комиссияси билан муҳокама қилган ва Россия газини қонуний йўл билан сотиб олиш бўйича тушунтиришлар олган.

Аввалроқ Польша, Болгария ва Финляндия Москванинг Газпромбанкдаги рубл ҳисоб рақамлари орқали газ учун тўловни амалга ошириш талабини бажаришдан бош тортган эди, натижада бу мамлакатларга газ етказиб бериш тўхтатилган эди.

Киритилди: 08:29 21.05.2022. Ўқилди: 2359 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!