Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Reuters: Эрон Россияга 400 га яқин баллистик ракеталар етказиб берди

Reuters: Эрон Россияга 400 га яқин баллистик ракеталар етказиб берди

Eтказиб бериладиган ракеталар орасида “Zolfaghar” ракеталари ҳам бор. Экспертларнинг фикрича, ушбу турдаги ракета 700 кмгача бўлган масофадаги нишонларга зарба бера олади.

Reuters маълумотларига кўра, ракеталарни Россия Федерациясига етказиб бериш икки давлат вакиллари ўртасидаги келишувларга асосланган ҳолда январ ойидан бошланган.

"Теҳрон ҳар қандай давлатга қурол экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлганлиги сабабли, етказиб бериш ҳажми янада кўпроқ бўлади", — дея маълум қилган номи ошкор қилинмаган Эрон расмийларидан бири.

"Октябр ойида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эроннинг ракета, дрон ва бошқа технологияларнинг айрим турларини экспорт қилишига қўйган чекловлари ўз кучини йўқотди", дея қайд этади Reuters.

Киритилди: 22:31 21.02.2024. Ўқилди: 1349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!