Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Reuters: Эрон АҚШ зарбаларига жавобан Қизил денгизни блокда қилишга тайёргарлик кўрмоқда

Reuters: Эрон АҚШ зарбаларига жавобан Қизил денгизни блокда қилишга тайёргарлик кўрмоқда

Эрон расмийлари Яманнинг «Ансар Аллоҳ» (хусийлар) ҳаракатига АҚШ томонидан Эрон энергетика объектларига ҳужум уюштирилган тақдирда, Қизил денгизни тўлиқ блокда қилишга тайёр туриш илтимоси билан чиқди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Эроннинг икки нафар юқори мартабали мулозими ва минтақадаги манбанинг маълум қилишича, тегишли кўрсатма хусийларга аллақачон етказилган.

Ямандаги исёнчиларга яқин суҳбатдошнинг сўзларига кўра, айни пайтда Баб ал-Мандаб бўғози ҳудудига ракеталар ва учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) жойлаштириб бўлинган. Хусийлар тижорат кемаларига ҳужум бошлаш ҳақидаги буйруқни кутмоқда.

Киритилди: 11:59 17.07.2026. Ўқилди: 820 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!