Бугун 17 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Reuters: Будапештда Орбан сиёсатига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Reuters: Будапештда Орбан сиёсатига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Венгрия пойтахтида ҳаво шароити ёмон бўлишига қарамай, 50 мингдан ортиқ киши норозилик намойишига чиқди, дея хабар беради агентлик.

Митингда сўзга чиққан “Ҳурмат ва эркинлик” (TISZA) партияси етакчиси Петер Мадияр амалдаги бош вазир Виктор Орбаннинг 15 йиллик ҳукмронлигига барҳам бериш ва Венгрияни кучли Европанинг бир қисмига айлантириш лозимлигини таъкидлади.

"Ўз халқини алдаётганларни жойи тарих ахлатхонасида бўлиши керак", — дея таъкидлади Мадияр намойишчилар олдидаги чиқишида.

Венгрияда парламент сайловлари 2026 йилда бўлиб ўтади. Reuters'нинг хабар беришича, ТISZA партияси ҳозирда кўплаб сўровномаларда Виктор Орбаннинг FIDES партиясидан олдинда бормоқда.

Киритилди: 12:31 16.03.2025. Ўқилди: 375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!