Ўзгидромет 20 март ҳолатига республиканинг 12 та шаҳар атмосфера ҳавоси сифати тўғрисидаги бюллетенни тақдим этди.
"Замин фонд" кўмаги ёрдамида эндиликда барча вилоят марказларига ўрнатилган ҳаво ифлосланишини мониторинг этувчи автомат стационар пост маълумотлари асосида сиз марказий шаҳарларда суткалик ҳаво ифлосланиш натижаларини солиштиришингиз мумкин.
20 март ҳолатига Навоий шаҳарда майда дисперс чанг заррачалари энг юқори бўлган. Андижонда ҳам PM-2,5 майда заррачалари миқдори юқори қийматларни узатган.
Водийнинг икки йирик шаҳри Наманган ва Андижонда ҳавони ифлослантирувчи бошқа моддалар углерод оксиди, азот оксиди ва азот диоксиди инградиентларининг бошқа шаҳарлардаги қийматлардан сезиларли юқорилиги эътиборни жалб этади.
Шунга қарамай, 20 март куни барча шаҳарларда суткалик ҳаво ифлосланиш СанПиН меъёрларидан паст бўлган. Фақат Навоий шаҳрида РМ-10 майда заррчалар рухсат этилган меъёрдан юқори бўлган.