Агар Трампнинг божлари АҚШ иқтисодиётини инқирозга олиб келса, 2026 йилда бўлиб ўтадиган Конгрессга оралиқ сайловларда республикачиларни “жиддий йўқотишлар” кутмоқда
Бундай фикрни республикачи сенатор Тед Круз Financial Times нашрига билдирди.
Техас штатидан сенатор, шунингдек, агар тўлақонли савдо уруши бошланса ва узоқ муддатда Қўшма Штатлар маҳсулотларига нисбатан жавоб тарифлари амалда қолса, АҚШ иқтисодининг тақдири “даҳшатли” бўлишини тахмин қилди.
Financial Times'нинг қайд этишича, Круз одатда Трампни қўллаб-қувватлайди ва унинг сўзлари “супер бож тарифлари” эълон қилинганидан кейин “президент партияси аъзосининг энг кескин огоҳлантиришига айланди”.