Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Рэшфорднинг "Барселона"да қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди

Рэшфорднинг "Барселона"да қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди

"Барселона" ва Маркус Рэшфорд маош борасида келишиб олишди.

Аввалроқ Каталония клуби "Манчестер Юнайтед" вингери учун ижара шартномасини ёпгани ҳақида хабар берилганди.

ТalkSPORT хабарига кўра, "Барселона" 27 ёшли футболчининг маошини 100 фоиз қоплайди.

Қайд этилишича, Рэшфорд трансферни амалга ошириш учун маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлган.

"Барселона"да Рэшфорд бонусларни ҳисобга олган ҳолда солиқдан олдин тахминан 10 миллион евро (8,6 миллион фунт) олади. "Манчестер Юнайтед"да унинг маоши йилига 16,9 миллион фунтни ташкил қиларди.

Киритилди: 22:46 19.07.2025. Ўқилди: 1015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!