Ҳужумчи Маркус Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"дан "Барселона"га ўтишга тайёргарлик кўрмоқда. Каталония клуби 27 ёшли футболчини 30-35 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади (манбалардаги маълумотлар турлича).
Mundo Deportivo саҳифаларида Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамларни олиши мумкинлиги ҳақида ёзишди. Асосий вариантлар учта - ўз вақтида Тьерри Анри (Рэшфорднинг кумири) ҳаракат қилган 14-рақам, яқинда Ламин Ямалдан бўшаган 19-рақам ва Илкай Гюндоган кетганидан кейин бўш қолган 22-рақам.
Маълумки, Ла Лигада асосий таркиб футболчилари 1-25 рақамларда қайд этилиши керак.
"Барселона" сешанба куни Маркус Рэшфордни таништиришни режалаштирмоқда.