"Барселона" футболчиси Маркус Рэшфорд жамоанинг жорий мавсумдаги истиқболларига оптимистик баҳо бермоқда.
"Кўк-анорранглилар" Ла Лигани ғалаба билан бошлади: 1-тур ўйинида "Мальорка" тор-мор этилди - 3:0. Худди шу баҳсда "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган инглизнинг дебюти бўлиб ўтди.
"Бу мавсумда барча совринларни қўлга кирита олмаслигимизга сабаб кўрмаяпман. Жамоамиз ғалаба қозонишга тайёр," - дея 27 ёшли вингернинг сўзларини келтиради BarcaTimes.