Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Реал" юлдузи: Ё асосий таркиб, ёки янги клуб

"Реал" юлдузи: Ё асосий таркиб, ёки янги клуб

«Реал»нинг бразилиялик ҳужумчиси Родриго жорий мавсум якунланганидан сўнг жамоасини ўзгартириши мумкин.

Журналист Экрем Конурнинг таъкидлашича, Миланнинг «Интер» клуби Родригонинг «Реал»даги ҳолатини диққат билан кузатиб бормоқда. Шунингдек, ҳужумчига Англиянинг «Арсенал», «Челси» ва «Тоттенхэм» клублари, шунингдек, Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, Родригонинг ўзи «Реал»да қолишни истайди, бироқ у захира ўриндиғида ўтиришга рози эмас.

Жорий мавсумда 25 ёшли футболчи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 23:54 27.02.2026. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!