Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Реал" юлдузи келажаги ҳақида баёнот берди: "Мухлислар ишончини оқлашга мажбурман"

"Реал" юлдузи келажаги ҳақида баёнот берди: "Мухлислар ишончини оқлашга мажбурман"

"Реал" вингери Родриго жамоани тарк этиши ҳақидаги миш-мишлар фонида баёнот берди.

24 ёшли бразилиялик футболчи "Реал"дан кетмоқчи эмаслигини маълум қилди. У "қаймоқранглилар" таркибида мустаҳкам ўрнашиб олиш истагини билдирди.

"Мен клуб ва мухлислар ишончини оқлашга мажбурман! Ҳаракат қилиш вақти келди," - деди Родриго.

Жорий мавсумда бразилиялик футболчи "Реал" сафида барча мусобақаларда 20 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: Бугун 19:14. Ўқилди: 286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!