Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Реал» ёзда икки юлдуздан бирини сотиб олишни режалаштирмоқда

«Реал» ёзда икки юлдуздан бирини сотиб олишни режалаштирмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби 2027 йилги ёзги трансферлар ойнасида юқори савияли ярим ҳимоячини сотиб олишни ўзининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаб олди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, «қироллик клуби» асосий эътиборини Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ярим ҳимоячиси Мартин Субименди ва «Наполи» футболчиси Скотт Мактоминейни қўлга киритишга қаратган.

Хабар қилинишича, мадридликларнинг Субименди трансфери бўйича муваффақиятга эришиш имконияти мавжуд. Чунки Испания терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган ярим ҳимоячи «Арсенал»да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Ўз навбатида, Скотт Мактоминейнинг «Наполи» билан шартномасини узайтириш борасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

29 ёшли шотландиялик футболчининг Неаполь клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: Бугун 15:45. Ўқилди: 382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!