Бугун 11 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Реал" ёзда 6 нафар футболчини нишонга олди

"Реал" ёзда 6 нафар футболчини нишонга олди

"Реал" бу қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламади. Мадрид клуби ёзги трансферлар бозорида фаол ишлашга тайёрланаётгани аниқ. «Transfer News Live» нашрининг хабар беришича, "қаймоқранглилар" бирданига 6 нафар футболчини нишонга олган. Бу рўйхатда қуйидагилар бор:

Дин Хейсен (19 ёш, "Борнмут"), Мигель Гутьеррес (23 ёш, "Жирона"), Флориан Вирц (21 ёш, "Байер"), Мартин Субименди (26 ёш, "Реал Сосьедад"), Родри (28 ёш, "Манчестер Сити") ва Ёзуа Киммих (29 ёш, "Бавария").

Вирц 140 миллион еврога, Родри 130 миллион еврога, Субименди 60 миллион еврога, Киммих 50 миллион еврога, Гутьеррес 25 миллион еврога, Хейсен эса 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 23:52 05.02.2025. Ўқилди: 6193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!