"Реал" январь ойидаёқ бош мураббийни алмаштиришга қарор қилди. Душанба куни Мадрид клуби Хаби Алонсо билан ўзаро келишувга кўра хайрлашганини эълон қилди.
Бундан ташқари, "қаймоқранглилар" янги бош мураббий номини эълон қилди - жамоани Альваро Арбелоа қабул қилиб олди. Арбелоа бутун мураббийлик фаолиятини "Реал" академиясида ўтказган. 2025 йилнинг ёзидан бошлаб Альваро "Кастилья" ёшлар жамоасини бошқарган.
Футболчи сифатида Альваро Арбелоа "Реал" сафида 238 та расмий ўйин ўтказиб, саккизта совринни қўлга киритган.
"Реал" навбатдаги ўйинини 14 январь, чоршанба куни Испания кубоги 1/8 финали доирасида сафарда "Альбасете"га қарши ўтказади.