Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Реал" Винисиусни сотиб, янги юлдузни сотиб олиши мумкин

"Реал" Винисиусни сотиб, янги юлдузни сотиб олиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби Португалия терма жамоаси ва Франциянинг "ПСЖ" клуби таянч ярим ҳимоячиси Витиньяни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Cadena Ser хабар берди.

"Қироллик клуби" келаси йилнинг ёзида бразилиялик вингер Винисиус Жуниорни сотиб юборса, португалиялик хавбекни сотиб олиши мумкин. "Қаймоқранглилар" ҳужумчи трансферидан тушган маблағни Витиньяни сотиб олишга сарфлашга тайёр. Сумма тахминан 100 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Португалиялик ва "ПСЖ" ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2029 йилнинг ёзида тугайди.

Киритилди: 19:47 27.12.2025. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!