Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Реал" Винисиусга янги шартнома бўйича ультиматум қўйди

"Реал" Винисиусга янги шартнома бўйича ультиматум қўйди

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг вакилига янги шартнома шартларини энди яхшиламаслигини маълум қилди.

Бразилиялик аввалроқ унга таклиф қилинган шартномани имзолайди ёки 2026 йилнинг ёзида сотувга қўйилади. Бу ҳақда Madrid Zone Х ижтимоий тармоғида Le Journal du Real онлайн нашри маълумотларига таяниб хабар берди.

Винисиуснинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Жорий мавсумда бразилиялик ҳужумчи клуб миқёсида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt интернет портали Винисиуснинг бозор нархини 150 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: Бугун 14:54. Ўқилди: 226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!