Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди

Мадриднинг "Реал" клубида Винисиус Жуниорнинг келажаги борасида ишонч йўқ.

Бразилиялик билан янги шартнома бўйича музокаралар қийин кечмоқда. SER Deportivos хабарига кўра, "қаймоқранглилар" вингернинг талабларини қондиришга тайёр эмас ва унга Килиан Мбаппе каби пул тўламайди. Клуб Винисиусга бир йил беради: бу вақт ичида у ўз ўйинини яхшилаши керак - акс ҳолда юлдуз футболчини сотиб юборишлари мумкин.

Винисиус Жуниорнинг "Реал" билан амалдаги келишуви 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Ўтган мавсумда футболчи 58 та ўйинда 22 та гол ва 19 та ассист қайд этган.

Киритилди: 08:57 26.07.2025. Ўқилди: 993 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!