Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

"Реал" - Винисиусга: Мбаппедан кўп пул олмайсан

"Реал" - Винисиусга: Мбаппедан кўп пул олмайсан

Мадриднинг "Реал" клуби ва Винисиус Жуниор ҳамон янги шартнома шартлари бўйича келиша олмаяпти.

Бразилияликнинг амалдаги шартномаси икки йилдан камроқ вақт ичида ўз ниҳоясига етади. Журналист Хосеп Педреролнинг ёзишича, вингернинг шартномасини узайтириш масаласи ҳали ҳал қилинмаган. Томонлар молиявий томондан келиша олмаяпти: "Реал" 25 ёшли футболчига Килиан Мбаппедан кўпроқ пул тўламоқчи эмас.

Винисиус Жуниор ўтган мавсумда 58 та ўйинда 22 та гол ва 19 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Аввалроқ, футболчига қизиқиш Саудия Арабистони чемпионати вакиллари томонидан билдирилганди. Бразилиялик футболчининг ўзи "Реал"да узоқ йиллар қолиш нияти борлигини бир неча бор таъкидлаган.

Киритилди: 09:05 14.07.2025. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!