Винисиус Жуниор 2026 йилда "Реал"ни тарк этиши мумкинлиги айтилмоқда. Бразилияликнинг келажаги билан боғлиқ вазият унинг Хаби Алонсо билан муносабатлари ва амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача мўлжалланганлиги туфайли кескин.
Бундай кескин вазият "Реал"ни Винисиусни қўйиб юбориш вариантини кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Fichajes хабарига кўра, бразилиялик билан хайрлашилган тақдирда "қаймоқранглилар" Нико Уильямсни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Айнан уни мадридликлар раҳбарияти ҳужум қанотида Винининг ўрнини боса оладиган футболчи сифатида белгилашган.
"Реал" Нико Уильямсни 90 миллион еврога сотиб олиши мумкин - бу унинг "Атлетик" билан амалдаги шартномасида кўрсатилган товон пули.
Ўтган ёзда 23 ёшли Уильямсни "Барселона" билан фаол боғлашганди, аммо якунда у "Атлетик" билан шартномасини 2035 йилнинг ярмигача узайтирди.