"Реал Мадрид" ва вингер Винисиус Жуниор ўртасидаги музокара жараёни шу йилнинг февраль ойида тўхтатилган эди. Таъкидланишича, бу 25 ёшли футболчининг агенти "қаймоқранглилар"га у олмоқчи бўлган маош миқдорини эълон қилганидан кейин содир бўлган. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, бразилиялик футболчи йилига 20 миллион евро маош сўраган, бу унинг ҳозирги маошидан 5 миллион еврога ошади. "Қироллик клуби" Винисиуснинг шартларини бажариш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ўйламоқда, шундан кейин у ҳужумчи Килиан Мбаппени (15 миллион евро) ортда қолдириб, "Реал"нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.
Винисиус атрофидагилар вазиятни айнан клуб вакиллари назорат қилаётганидан хабардор ва ҳужумчи билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар 2026 йилда қайта бошланишини башорат қилмоқда. Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.