Мадриднинг "Реал" клуби таянч ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменининг сўнгги вақтларда кўрсатаётган ўйинидан норози.
Transfer News Live хабарига кўра, мадридликлар аллақачон 24 ёшли футболчи учун келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканлигини маълум қилган.
Тчуамени 2022 йилнинг ёзида "Монако"дан 80 миллион евро эвазига "Реал"га ўтганди. У жорий мавсумда жами 14 та ўйинда майдонга тушди.