Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Америка Хитой билан урушга тайёрланмоқда

Америка Хитой билан урушга тайёрланмоқда

АҚШ армияси бошқа нарсалар қатори Россия-Украина можаросини кузатиш тажрибасидан фойдаланган ҳолда Хитой билан эҳтимолий урушга тайёрланмоқда, деб ёзади The New York Times (NYT).

Газетага интервью берган ҳарбий экспертлар фикрича, Хитой яқин йилларда Тайванга бостириб киришга ва уни босиб олишга уриниши мумкин, бу эса АҚШ билан қарама-қаршиликка олиб келади. Шу фонда АҚШ ҳарбийлари минтақага қўшинларини олиб ўтмоқда ва иттифоқчилар билан қўшма машғулотлар ўтказмоқда.

NYT мақоласида айтилишича, АҚШнинг «катта ва қўпол» армияси эҳтимолий уруш фонида ўзгаришга мажбур. Қайд этилишича, сўнгги йилларда фақат кичик давлатлар билан уруш тажрибасига эга бўлган Америка армияси қурол-яроғ ва сунъий йўлдош разведкаси бўйича ХХРдан устун эмас.

Мутахассисларнинг фикрича, можарога бошқа йирик давлатлар ҳам қўшилиш эҳтимоли бор, бу эса АҚШ армиясида катта йўқотишларга олиб келиши мумкин.

Мумкин бўлган ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўриш учун Қўшма Штатлар иттифоқчи қўшинлари билан биргаликда даралар, ўрмонлар ва нам ҳудудларда машғулотлар ўтказди, дея хабар беради манбалар газетага. Гавайи ороллари яқинидаги армия кемалари экипажлари ҳам ҳарбий техника ва ҳарбий хизматчиларни тушириш усулларини машқ қилдилар. АҚШ армияси ўз машғулотларида Россия-Украина уруши тажрибасидан, хусусан, кичик саботаж гуруҳлари ва алоқа воситаларидан фойдаланиш тажрибасидан фаол фойдаланмоқда.

Киритилди: 20:12 30.10.2024. Ўқилди: 754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!