Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Реал" УЕФА "Барселона"ни жазолайди, деб ишонмоқда

"Реал" УЕФА "Барселона"ни жазолайди, деб ишонмоқда

Мадриднинг "Реал" клубида УЕФА Негрейра иши туфайли "Барселона"ни жазолашига ишонч бор. "Қироллик клуби" вакиллари энди УЕФА мазкур иш бўйича барча зарур ҳужжатларга эга, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь, пайшанба куни "Реал" "Барселона"нинг ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Негрейра билан алоқаларига доир ҳужжатлар УЕФАга топширилганини маълум қилган эди.

Манба маълумотига кўра, "Реал" Европа қоидалари асосида чора кўриш учун етарлича далиллар мавжуд, деб ҳисобламоқда. Ушбу қоидаларга кўра, миллий ёки халқаро даражада келишилган ўйинлар ташкил этиш ёхуд учрашув натижасига таъсир кўрсатишга қаратилган ҳар қандай фаолиятда бевосита ёки билвосита иштирок этган клуб санкцияга тортилиши мумкин.

Бу "Барселона"нинг бир мавсумга Чемпионлар лигасидан четлатилишига, шунингдек, тегишли миқдорда жаримага тортилишига олиб келиши мумкин.

Киритилди: 23:10 02.10.2026. Ўқилди: 312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!