Мадриднинг «Реал» клуби 2024/25 йилги мавсумда 1,265 миллиард доллар даромад қилди. Мадридликларнинг даромади ўтган йилга нисбатан 12 фоизга ошган.
«Forbes» маълумотларига кўра, «Реал» НФЛ (Америка футболи миллий лигаси) вакили «Даллас Ковбойз»нинг 1,230 миллиард долларлик кўрсаткичидан ўзиб кетиб, барча спорт турларидаги клублар орасида даромад бўйича янги рекорд ўрнатди.